+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
01-02-2024, 22:01
70

Бир йилда 2минг 205 амалдор жавобгарликга тортилди

Ўзбекистонда ўтган йили 2 минг 205 нафар амалдор жиноий жавобгарликга тортилган - дея хабар бермоқда Бошпрокуратура

Ўтган йили республика бўйича жами 3 минг 412 та жиноят иши бўйича 3 минг 575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг энг кўпи — 2 минг 205 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

 

Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 49 нафари вилоят ва 3 минг 259 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда ишлаган.

 

Жинояти фош бўлган мансабдорларнинг 2 минг 205 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 195 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 272 нафари фирибгарлик, 397 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 30 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 36 нафари мансаб сохтакорлигига йўл қўйиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш  ва 415 нафари бошқа жиноятларни содир қилишган.

Мансабдоримизнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 546 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 1 трлн. 310 млрд. сўми ёки 84,7 фоизи ундирилган.