+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
05-02-2024, 07:49
141

Умра тадбирларини ташкил этишда юзага келган ноқулайликларга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Panorama Airways” хусусий авиакомпаниясининг парвозлари кечикиши натижасида зиёратчиларнинг аэропортда қолиб кетиши ва туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Туризм қўмитаси изоҳ берди. 
Унга кўра, қўмита томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, натижаси бўйича тегишли қонуний чоралар кўрилган. Ҳозирги вақтда, “ФАЙЗ ТОУР ТРАВЕЛ” МЧЖ, “МАРЯМ ТРАВЕЛ-АГЕНCЙ” МЧЖ, “МАҲБУБ ТОУР” МЧЖ, “РАМАЗАН ТРАВЕЛ САЁҲАТ” МЧЖлар юзага келган ҳолат бўйича қатъий огоҳлантирилган. “ХУРМО ТРАВЕЛ УМРА” МЧЖ “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга доир лицензиясиз мазкур фаолият билан шуғулланганлиги учун ўн кун муддатга ташкилотнинг лицензияси тўхтатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 345-сонли қарорига мувофиқ, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб борилиши белгиланган. 
Мазкур қарорга мувофиқ, тегишли туроператор томонидан Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиладиган 100 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлардан унинг “Умра” хизматларини сифациз кўрсатишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун суд қарорига мувофиқ фойдаланилиши белгиланган.
Шунингдек, “Умра” хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Туризм қўмитаси ўз расмий веб-сайтида  “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар рейтингини шакллантириш учун тегишли ахборот модулининг ишга туширилганлиги ва маҳаллий туроператор жамоатчилик томонидан берилган овозларга кўра рейтингги аниқланмоқда.

Аҳрор Зиё, журналист