+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
15-01-2024, 20:51
973

Қирғизистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Қирғизистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги ваколатхонаси мамлакат ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Респуликаси Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил 10-октябрдаги 541-сон қарорига мувофиқ,чет эл фуқароларининг мамлакатда бўлиш тартиби тўғрисида низоми тасдиқланган.

Янги низом бўйича, агар чет эл фуқароси мамлакатда 60 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолса, у виза учун ариза топшириши ёки шу вақт ичида мамлакатни тарк этиши керак. 60 кунлик муддатни тўлдириб, Қирғизистондан чиқиб кетган фуқароларга яна 60 кундан кейин киришга рухсат берилади.

Чет эл фуқароларининг мамлакатда қолиш муддати чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 00:01 дан бошлаб календарь кунларида ҳисобланади.

Ҳисоблаш Ташқи миграцияни ҳисобга олиш тизими(ТМEБТ)нинг автоматлаштирилган тизими томонидан амалга оширилади.

Тизимга киришнинг имкони бўлмаган ёки тизим ишламаган тақдирда, ҳисоб-китоб давлатнинг ваколатли органи томонидан хорижий фуқаронинг амалдаги ҳужжатидаги кириш/чиқиш санасини ҳисоблаган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

«Шу муносабат билан ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган талабалар, турли сохаларда фаолият юритётган ватандошларни Қирғизистон томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларига риоя этишлари тавсия этилади», — дейилади хабарда.


Қирғизистон орқали ҳар куни ӯтаётган Ӯзбекистоннинг эксклав ҳудудлар аҳолиси орасида ҳам ҳар хил миш-мишлар тарқалмоқда. Гӯе чегара орқали 60 марта ӯтган фуқарога  60 кундан сӯнг Қирғизистон ҳудуди орқали ӯтишига рухсат берилади. Бироқ, бу тасдиқланмаган маълумот ва ҳеч қандай асосга эмас ва бир сӯз билан айтганда бундай бӯлиши ҳам мумкин эмас.