+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 23:07
47

33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди

Президент фармонига кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Масалан, давлат боғча ва мактабларини ташкил этиш, атмосфера ҳавосига таъсир этувчи корхоналарни қуриш жойларини, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойларни белгилаш, йўловчи ва юк ташиш тарифлари, жумладан фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар, табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва бошқалар.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.