+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-01-2024, 06:35
74

Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар билан нимани муҳокама қилди?

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Gansu Construction Investment Heavy Industry Technology Co., Ltd” компаниясининг эксплуатация ва бошқарув департаменти директори Ванг Жиан бошчилигидаги инвесторлар гуруҳини қабул қилди. Учрашувда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этди.

Учрашувда чиқиндиларни қайта ишлашда Хитой компанияларининг тажрибалари ҳамда ёндашувлари, вилоятда саноат ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш самарадорлиги бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, ушбу йўналишда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Хитой томони, вилоятдаги чиқиндиларнинг ҳажми, уларнинг таркиби, чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш жараёнлари борасида тўлиқ маълумотлар асосида ҳамкорликнинг муқобил вариантларини таклиф қилишларини ҳамда инвестиция ҳажмини маълум қилишларини билдиришди.
Яқин кунларда аниқ лойиҳа устида музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.