+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-02-2024, 18:48
75

"Қамчиқ" довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Довонда машина ташувчи “DAF” йўлнинг бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган. Шу тариқа “DAF” қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва “Isuzu” билан тўқнашган.

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 23:40ларда Наманган вилояти, Поп тумани, "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 222-километрида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.Й. "DAF" русумли юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминламасдан, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган.

Шунингдек, қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар олинган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ЙТҲ вақтида "DAF" русумли юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган. Ушбу автомобилларни махсус техника ёрдамида пастликдан чиқариш ишлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишлари сўралди.