+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-02-2024, 11:55
94

Ушбу иш ҳафтасида қорли ва совуқ ҳаво сақланиб қолади

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақлаб туради.

Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража совуқ, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Бугун кундузи кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Эртага 2 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.

21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Йўлларда яхмалак кузатилади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда: бугун кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 19-20 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.