+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-02-2024, 21:45
101

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

 
Унда ташкилий масала кўриляпти.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Вилоят раҳбари кейинги йилларда Чуст туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир танқидий таҳлил қилди.     

Шундан сўнг депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ҳамдамов Бекзод Исмоиловични Чуст тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.

Шунингдек, депутатлар Бекзод Ҳамдамовни халқ депутатлари Чуст тумани кенгаши депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги аризаси юзасидан кенгаш қарорини ҳам тасдиқладилар.

Шундан сўнг,  вилоят раҳбари Чуст тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод - Салимжонов Бахтиёржон Рахимжоновични таништирди

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги ҳокими атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

Вилоят ҳокимининг Салимжонов Бахтиёржон Рахимжоновични Чуст тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.- дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.