+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-02-2024, 15:23
109

Март ойида ӯзбекистонликлар деярли ярим ой дам олишади

Маълумотларга кӯра, жорий йилнинг март ойида ўзбекистонликлар 13 кунгача дам олади. 

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8 март жума, ундан кейин эса 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни.

21 март, пайшанба куни Наврўз байрами ҳисобланади ва шу муносабат билан ўзбекистонларни узоқ дам олиш кунлари кутмоқда: 21, 22, 23 ва 24 март.

Шунингдек, ой давомида яна уч марта шанба ва якшанба кунлари борлигини инобатга олсак, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ўзбекистонликлар март ойида 13 кун, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар эса 9 кун дам олади.