+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-02-2024, 09:20
116

Ӯзбекистонда авиа чипталар нархи нисбатан қиммат

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди. Тақдимотда айтилганидек, юртимизда авиа чипталар нархи нисбатан қиммат. Ҳам ҳудудий, ҳам хорижий рейслар сони талабга қараганда кам. Парвозларнинг асосий қисми ҳалигача Тошкент ва Самарқанд аэропортларига тўғри келади. Аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш имкониятлари чекланган, қўшимча хизматлардан даромад жами тушумнинг бор-йўғи 7 фоизини ташкил қилади. Тошкент, Навоий, Наманган аэропортлари транзит салоҳияти тўлиқ ишга солинмаяпти.

Тақдимотда “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airроrts” акциядорлик жамиятларида трансформация жараёнларини тезлаштириш, хизмат турлари ва даромадни кўпайтириш бўйича жорий йилги режалар баён қилинди.