+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-02-2024, 10:24
226

Фарғонанинг яна бир туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Сессияда лавозимидан озод этилган Илёсбек Новиков ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди Қўштепа тумани депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тасдиқланди. 

Анваржон Абдуллаев 1982 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. 2004 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004-2014 йиллар давомида Қўқон шаҳар статистика бўлимида, 2014-2022 йилларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон ва Данғара тумани ҳокимликларида масъул лавозимларда, 2022-2023 йилларда эса Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 

2023 йилдан тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.