+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
04-03-2024, 18:04
113

Озарбайжонлик тадбиркорлар Фарғонада Мини-Гес барпо этмоқчи

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Озарбайжоннинг AS Group Investment компаниялар гуруҳи бош директори Турал Сеидов раҳбарлигидаги ушбу компания бошқаруви вакилларини қабул қилди.

 

Учрашувда AS Group Investment томонидан Фарғона вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, инновацион технологияларга асосланган мини-ГЭСлар тармоғини яратиш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари саноати соҳаларида ҳамда инфратузилмаларни комплекс ривожлантиришда Озарбайжонда, Грузияда ҳамда Туркияда қатор йирик лойиҳаларни амалга оширган AS Group Investment, Озарбайжоннинг озод қилинган Қорабоғ минтақасидаги биринчи “ақлли қишлоқ” – Агали лойиҳасини тўла амалга оширган. Компания ҳозирда республикамизда ҳам йирик муҳандислик-коммуникация тармоқлари лойиҳаларида иштирок этмоқда.

Мулоқот давомида вилоятимиз ҳудудидаги оқар сув манбаларида микро ва кичик гидроэлектр станцияларни жойлаштиришнинг техник имкониятлари AS Group мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилишига ҳамда бўлғуси мини-ГЭСларнинг техник параметрларини ишлаб чиқилишига келишиб олинди. Музокаралар келгусида давом эттириладиган бўлди. Вилоятимизга қурилиш соҳасига инвестициялар йўналтириш ҳамда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш бўйича ҳам AS Group Investment компанияси ўз лойиҳалари устида иш олиб бориши белгиланди.