+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
12-03-2024, 17:40
106

Имомали Раҳмон Абдулла Арипов билан учрашди

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро қӯшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок етиш учун Тожикистонга ташриф буюрган Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Душанбе шаҳрида ӯз ишини бошлайдиган иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро қӯшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси кун тартибига оид масалалар муҳокама қилинди. Ӯтган йили ӯзаро товар айирбошлаш ҳажми 504 миллион АҚШ долларига етганлиги, бу кўрсаткични кўпайтириш учун имконият ва ресурслар мавжудлиги таъкидланди. Бу даврда саноат, қишлоқ хӯжалиги, энергетика, жумладан, “яшил энергия” ишлаб чиқариш ва “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилди.

Илмий-техникавий ва маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш йӯлларини муҳокама қилиш ҳам суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири бӯлди.