+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-03-2024, 12:10
385

Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров 10 нафар туман ҳокимини жазолади

Унинг бугун эълон қилинган фармойишида бунга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичларини бажаришда сусткашликка йўл қўйилгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

 

Қайд этилишича, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришни Фарғона шаҳри 65,2 фоизга, Қувасой шаҳар 62,8 фоиз, Ёзёвон 53,1 фоиз, Риштон тумани 50,3 фоиз, Сўх тумани 24,5 фоиз, Тошлоқ тумани 43,1 фоиз, Фарғона тумани 41,3 фоиз ва Ўзбекистон тумани 71,2 фоизга бажарган. 

Шу сабабли Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров, Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов, Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов, Риштон тумани ҳокими Б.Холиқов, Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев, Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев, Фарғона тумани ҳокими Х.Иномов, Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашевларга Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилган.

Манба: Уздипломат.уз