+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-03-2024, 19:17
170

Террористни на миллати, на ватани, на эътиқоди бор - Имомали Раҳмон

Раҳмон Путинга террорчиларнинг миллати ва ватани, эътиқоди йӯқлигини айтди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон “Крокус Сити Холл”даги терактдан кейин Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди.
22 март куни 130 дан ортиқ одам ҳалок бӯлган ҳужумда Россия матбуоти Тожикистон фуқароларини гумонланувчи деб эълон қилди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг 24-март куни хабар беришича, Имомали Раҳмон Путин билан сӯҳбатда “Крокус Сити Холл” мажмуасига қилинган ҳужумни қоралаб, “террорчиларнинг миллати ҳам, ватани ҳам, эътиқоди ҳам йўқлигини” таъкидлаган.

Имомали Раҳмоннинг айтишича, Тожикистон терроризмга қарши курашда Россия билан “яқин ҳамкорлик қилади”.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Раҳмон ва Путин зудлик билан жавоб қайтариш ва “бу хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш” мақсадида икки давлат хизматлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашларини айтишган.