+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-01-2024, 10:09
82

Прокуратура органлари ходимлари ўртасида ўтказилган илмий-ижодий танловлар ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ходимлар ўртасида ўтказилган илмий-ижодий танловлар ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31майдаги “Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва прокуратура органларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини таъминлашда ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–170-сон қарори ижроси таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу танловлар “Миллий нашрларда чоп этилган энг яхши илмий мақола”, “Хорижий илмий нашрларда чоп этилган энг яхши илмий мақола”, “Энг яхши таҳлилий маълумот” ҳамда “Энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси” каби номинациялардан иборат бўлди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган 50 га яқин прокуратура тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг илмий мақолалари, таҳлилий маълумотлари ва олиб борган ҳуқуқий тарғибот ишларига оид маъруза, ОАВдаги чиқишлари, ҳисобот ва электрон тарғибот роликлари танловни ўтказиш бўйича ҳайъат таркиби томонидан чуқур таҳлил қилиниб, танлов шартлари асосида баҳоланди.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда прокуратура органлари ходимларининг қонун устуворлигини таъминлашда маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган бўлиб, танлов ҳайъати таркибига прокуратура тизимида катта тажрибага эга бўлган амалиётчи олимлар билан бирга мамлакатимизда кўзга кўринган олимларнинг иштирок этганлиги танлов иштирокчиларининг ҳужжатларини баҳолашда холисликни таъминлаш ва муносиб номзодларни аниқлаш имконини берди.