+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-03-2024, 11:22
127

Президент учта туман ҳоким ўринбосарини бўшатди

Президент раислигида “Яшил макон” лойиҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бӯлиб ӯтмоқда.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг 28 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Жумладан, Касби, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимлари, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.