+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-06-2024, 10:26
101

Сӯхлик ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирган тадбир

Сӯх туманида 80 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, улардан 50 фоизини ёшлар ташкил этади. Сӯхнинг пурвиқор тоғлари каби ёшларининг ҳам ғурури баланд. Ёшликга хос шижоат, жӯшқинлик ва мардликни, эзгу орзу-интилишларни амалий ҳаракатга айлантирган сӯхлик ҳар бир ёш ӯз олдига аниқ мақсад қӯйгани  ёшлар ойлиги доирасида туманда ташкил этилган тадбирларда яна бир карра ӯз исботини топди. Эътиборли жиҳати шундаки, туман марказида жойлашган уйингоҳда  «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали шижоатли ва истеъдодли ёшларни ягона мақсад сари бирлаштира олди десак, муболаға бӯлмайди. Ёшлар фестивалида Республика ҳамда вилоят марказидан жалб этилган таниқли санъаткорлар ҳам иштирок этишди.  

 

 Фестивалда ёш естрада юлдузлари иштирокида ижро этилган шух ҳамда Ватанни мадҳ етувчи куй-қўшиқлар кетма-кетлиги ёшларга ватанпарварлик шижоати ва кўтаринки кайфият улашди. Фестивалда тумандаги 27 маҳалла фуқаролар йиғинидан 10 минг нафарга яқин   ёшлар иштирок этишди.  

 Тадбирда сӯзга олганлар томонидан сӯнги йилларда келажагимиз ворислари учун кенг имкониятлар яратилгани, бунинг натижасида ёшларимиз баланд марраларни запт этаётгани яна бир бор таъкидланди. Дарҳақиқат, бундан атиги беш-олти йил илгари кимдир Сўхга вилоят марказидан авиарейслар қатнови йўлга қўйилади, сўхлик ёшлар учун олий таълимда   грантлар ажратилади, турли имтиёзлар берилади, деса биров ишонмас эди. Аммо сӯнги уч йил давомида, сӯхликларнинг, айниқса туман ёшларининг орзулари амалга ошгани уларнинг давлатга, эртанги бугунгиданда фаровон ҳаётга ишонларини мустаҳкамлаб, эзгу мақсадлар сари чорлаётгани айни ҳақиқатдир.

Фестивал давомида сӯхлик иқтидорли ёшлар ҳамда ёшлар ойлиги доирасида ӯтказилган турли спорт мусобақаларида ғолибликни қулга киритган ёш спортчиларга қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди. Байрам тадбири ёрқин томоша – сўхлик ёшларнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик билан якунланди.