+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-09-2024, 16:29
31

Ботир Зоҳидов номзоди камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига маъқулланди

Собиқ вазир Беҳзод Мусаев эса Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар бўлди. Агентлик ҳукумат бўйсунувига ўтказилган.

Президент раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

'Ботир Зоҳидов номзоди камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига маъқулланди'ning rasmi

Хабар берилишича, кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталган.

Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди. 

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.