+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-09-2024, 18:36
25

Ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда. - Шавкат Мирзиёев

Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.


Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.