+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-09-2024, 17:48
14

Айрим тоифадаги фуқароларни ишга олганларга субсидия берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига биноан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия берилади.

Ушбу низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли, дейилади қарорда.