+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-01-2024, 19:49
148

Ўзбекистон Россияда чўккалаб юришга мажбурланган мигрантлар бўйича суриштирув бошлади

Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати  хабар берди.

“Хорижий ўлкаларда меҳнат қилаётган мигрантлар аҳволидан доимо Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабардор бўлиб туради. Жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлаётган Россия ҳуқуқ тартибот органлари томонидан мигрантларга нисбатан қилинган мазкур ҳолатни ҳам агентлигимиз мутахассислари ўрганишни бошлади ва бу юзасидан керакли расмий ишларни амалга оширамиз.”

Россиянинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Екатеринбург шаҳридаги қурилиш объектларида ўтказилган рейдлар давомида мигрантларни чўккалаб юришга мажбурлаб, қийнагани ҳақидаги тармоқларда тарқалган маълумотлар жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Бу ҳолат учун биринчилардан бўлиб қўшни Қирғизистон дипломатлари Россияни жиддий сўроққа тутди. Қирғиз матбуотининг маълум қилишича, ушбу ҳолатда юришга мажбурланган мигрантларнинг 3 нафари Қирғизистон фуқаролари, қолганлари эса қўшни давлат фуқаролари бўлган.